Тожик-афғон чегарасида наркотрафик авж олмоқда

Кеча Россия Наркотикларни назорат қилиш федерал хизмати директори Виктор Иванов покистонлик ҳамкасби Саид Шакил Ҳусайн билан Исломободда учрашиб наркотиклар контрабандаси масаласини муҳокама қилди.

Саид Ҳусайнга кўра, Афғонистоннинг шимоли-шарқий ҳудудларида, Тожикистон чегарасида наркотиклар контрабандаси 50 фоизга кўпайган, героин ишлаб чиқариш эса икки баробарга ошган.

Ҳусайн россиялик ҳамкасби Виктор Ивановга Марказий Осиё давлатларидаги наркотиклар контрабандасига алоқадор 15 шахснинг рўйхатини топширган.

Ивановга кўра, Афғонистоннинг Бадаҳшон вилоятида 600та атрофидаги наркотиклар лабораторияси фаолият кўрсатмоқда.

Кеча Россия ва Покистон наркотиклар ишлаб чиқарадиган лабораторияларни йўқ қилиш бўйича, икки йиллик режани тасдиқлашган.