Белорусда уч мухолифатчи жаримага тортилди

Белорус суди ҳукмига кўра, Бирлашган фуқаролар партияси лидери Анатолий Лебедько, "Справедливый мир" партияси фаоли Сергей Калякин ва "Европейская Беларусь" кампанияси матбуот котиби Александр Отрощенков жаримага тортилди.

Суд уларни майда безориликда айблаб, ҳар бирига 45 АҚШ доллари миқдорида жарима белгилади.

Чоршанба куни кечаси милиция ходимлари уч мухолифатчини Минск-Москва поездидан тушириб қолдирган эди.

Мухолифатчилар Москвадан Брюсселга учишни ва Еврокомиссия вакиллари билан учрашишни режалаштирган эдилар.

Яқинда Белорус ҳукумати мухолифат фаолларига мамлакатдан чиқишни тақиқлаган эди.