Афғонистон: Фараҳ вилоятида толиблар катта талафот кўрди

Афғонистоннинг Фараҳ вилоятида толибларнинг ўнлаб жанггариси йўқ қилинди.

НАТО Фараҳ вилоятининг Гулистон туманида Афғонистон армияси патрулига ҳужум уюштирилганини билдирди.

Ёрдамга етиб келган Халқаро кучлар учқичлари толиблар эгаллаган позицияларга ҳаводан зарба берган. Оқибатда толибларнинг кўплаб жанггариси нобуд бўлган.

Афғонистон ғарбида жойлашган вилоят пролицияси матбуот котиби Абдул Рауф Аҳмад тўқнашувда толибларнинг 30 жанггариси ўлгани, 15 нафари ярадор бўлгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

Айни пайтда, Пактика вилоятининг Яҳё Ҳел туманида тўққиз нафар полиция ходими ухлаб ётган пайтда ўз ҳамкасби томонидан отиб ўлдирилгани хабар қилинди.