АҚШ Давлат котиби Саудия Арабистонига борди

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон.

Ҳиллари Клинтоннинг Риёдга ташрифи кун тартиби Сурия можаросига оид масалалардан иборат.

Расмийларга кўра, жума куни Клинтоннинг Саудия Қироли Абдуллоҳ ва Ташқи ишлар вазири Сауд Ал-Файсал билан учрашди.

Мулоқот чоғида Суриядаги зўравонликларни тўхтатиш борасида БМТ ва Араб Лигаси ишлаб чиққан режани амалга ошириш учун Сурия Президенти Башар Ал-Ассад режимига босимни кучайтириш масаласи муҳокама қилинди.

АҚШ Давлат котиби 31 март куни Кувайт, Баҳрайн, Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари ва Уммон вазирлари билан учрашади.

Ҳиллари Клинтон “Сурия дўстлари” номли анжуманда иштирок этиш учун якшанба куни Истанбулга боришни режалаган.