“Суриянинг дўстлари” Сурия миллий кенгашини тан олди

АҚШ Давлат котиби Ҳ.Клинтон ва Туркия ТИ вазири А.Довутўғли, Истанбул, 2012 йил 1 апрел.

Туркиянинг Истанбул шаҳрида 1 апрел куни бўлиб ўтган “Суриянинг дўстлари” номли иккинчи халқаро анжуман қатнашчилари мухолифатдаги Сурия миллий кенгашини Сурия халқининг қонуний вакили сифатида тан олди.

Йиғилиш иштирокчилари қабул қилган ҳужжатда Сурия Президенти Башар Ал-Ассад БМТ ва Араб Лигасининг махсус вакили Кофи Аннан таклиф қилган тинчлик режаси бўйича берган ваъдасини бажариш вақти чексиз эмаслигини таъкидланган.

Ҳужжатда Сурия ҳукумати қўшинлари тинч аҳолини нишонга олиш ҳақидаги ноқонуний буйруққа бўйсунмасликка чақирилган.

Истанбул анжуманида 60дан ортиқ Ғарб ва араб давлатлари расмийлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.