БМТ Хавфсизлик кенгашида Сурия масаласи муҳокама қилинади

БМТнинг Суриядаги махсус вакили Кофи Аннан бугун БМТ Хавфсизлик кенгашида Суриядаги вазият ва ўзи томонидан таклиф қилинган тинчлик режасини амалга ошириш учун кўрилаётган чора - тадбирлар ҳақида ҳисобот беради.

Расмий Дамашқ Кофи Ананнинг тинчлик режасини амалга оширишга розилик берган эди. Шунга қарамай, ҳукумат кучлари қуролланган мухолифатга қарши жангларни давом эттирмоқда.

Ўтган бир кун давомида Сурияда ҳужумлар оқибатида 60 одам қурбон бўлди. Уларнинг орасида тинч аҳоли вакиллари ҳам бор.

Туркиянинг Истанбул шаҳрида 1 апрел куни бўлиб ўтган “Суриянинг дўстлари” номли иккинчи халқаро анжуман қатнашчилари мухолифатдаги Сурия миллий кенгашини Сурия халқининг қонуний вакили сифатида тан олди.

Истанбул анжуманида 60дан ортиқ Ғарб ва араб давлатлари расмийлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.