Ирок Курдистонидан нефт экспорт қилиш тақиқланди

Ироқ Курдистони ҳукумати Боғдод минтақадаги хориж компаниялари фаолиятини етарли даражада молиялаштирмаётганини иддао қилиб, ўз ҳудудидан нефт экспорт қилинишини вақтинча тақиқлади.

Курдистон расмийларига кўра, Боғдод ҳукумати мазкур минтақага ажратилган бир ярим миллиард доллар миқдоридаги маблағни 10 ойдан бери бермай келаётир.

Боғдод ҳукуматининг Курдистон маҳаллий ҳукумати билан алоқаси ўтган йилнинг кузида, курд расмийлари АҚШнингг “Эксон мобил” ширкати билан Ироқ шимолида нефт қазиб олиш бўйича шартномани имзолаганидан сўнг совуқлашган эди.