Колумбияда исёнчилар гаровдагиларни озод қилди

Колумбиядаги ултрасўл исёнчилар бундан 10 йил аввал гаровга олинган энг сўнгги10 нафар полициячи ва ҳарбийни озод қилди.

“Колумбия Инқилобий қуролли кучлари” гуруҳи жорий йил аввалида олти полициячи ва тўрт ҳарбийни озод қилишини билдирган эди.

Гаровдагиларни озод қилиш ва ҳукуматга топшириш жараёни Халқаро Қизил Хоч ва Колумбия вакиллари назорати остида олиб борилди.

Айни пайтда исёнчилар юзлаб тинч аҳоли вакилларини ҳам гаровда ушлаб турганликлари гумон қилинади.

Колумбия президенти Хуан Мануэл Сантос гаровдагиларнинг озод қилиниши Колумбия Инқилобий қуролли кучлари билан 50 йилдан бери давом эитаётган низони тўхтатиш юзасидан бошланадиган музокаралар жараёнининг асосий шарти эканини айтиб келади.