Ливияда қабилалараро тўқнашувлар давом этмоқда

Ливиянинг Зуара шаҳридаги маҳаллий жангарилар билан содир этилган отишма чоғида 14 киши ҳалок бўлди, 80 га яқин одам яраланди.

Ўтган ҳафта мобайнида Ливия жанубида қабилалараро тўқнашувларда камида 150 одам ўлдирилгани ва бир неча юз одам яралангани хабар қилинмоқда.