АҚШ президентлигига номзод Ромни биринчи ўринда

АҚШ президентлигига номзод сайлашнинг биринчи босқичида республикачилар партияси вакили Митт Ромни Висконсин, Мэриленд штатлари ва Вашингтон шаҳри (Колумбя округи)да кўпчилик овоз олди.

Массачусетс штатининг собиқ губернатори Митт Ромни айни пайтда Республикачилар партиясидан президентликка кўрсатилган номзодлар орасида мутлақ биринчиликни эгаллаб келмоқда.

Унинг рақиблари Рик Санторум, Нют Гтнгрич ва Рон Пол президентликка номзодлик учун курашни давом эттиришларини билдирмоқдалар.