11 сенятбр воқеасида гумонланганларга айблов билдирилди

АҚШда 2001 йил 11 сентябрда содир этилган террорчилик ҳаракатлари ташкилотчиси сифатида гумонланган Халид Шайх Муҳаммад ва яна тўрт одамга айблов билдирилди.

11 сентябр воқеасини ташкилотчилари сифатида айбланаётган беш одам Гуантанамо базасидаги қамоқхонада сақланмоқда. Улар тез орада ҳарбий трибуналга топширилади. Мазкур иш юзасидан суд май ойида бошланиши режаланган.

Пентагон тарқатган маълумотда айтилишича, агар гумонланувчиларнинг айблари исботланса, улар ўлим жазосига ҳукм қилинадилар.

2001 йил 11 сентябр куни Ню-Йоркда содир этилиган террорчилик ҳаракати оқибатида уч мингга яқин одам қурбон бўлган эди.