Тимошенконинг саломатлиги ёмонлашган

Freedom House халқаро ташкилоти Украина собиқ Бош вазири Юлия Тимошенконинг саломатлиги ёмонлашганидан ҳавотир билдирди.

Freedom House вакиллари чоршанба куни Тимошенко билан Харковдаги қамоқхонада учрашганлар. Собиқ Бош вазир Россия билан Украина манфаатларига зид келувчи газ шарномасини имзолаганликда айбланиб, етти йилга қамалган эди.

Халқаро ташкилот вакилларига кўра, Тимошенко улар билан тўшакда ётган ҳолда сўзлашган, унинг ўтиришга ҳам мажоли етмаган.

Аввалроқ украиналик шифокорлар ҳам мухолиф сиёсатчи ҳисобланган Тимошенконинг соғлиғи ёмонлашганини билдирган эдилар.