Халқаро суд Ливиядан Каддафийнинг ўғлини талаб қилмоқда

Ҳаагадаги Халқаро жиноят суди Ливия ҳукуматидан мамлакатнинг собиқ раҳбари Муаммар Каддафийнинг ўғли Сайф ал-Ислом Каддафийнинг топширилишини талаб қилмоқда.

Ливия янги ҳукумати Каддафийнинг ўғли Ливияда судга тортилиши керак деган нуқтаи назарни билдирмоқда.

Халқаро суд 2011 йилнинг 27 июнида Сайф ал-Ислом Каддафийни Ливиядаги халқ қўзғолонини бостириш чоғида инсониятга қарши жиноятлар содир этганликда айблаб, уни қўлга олиш учун ордер берган эди.

39 ёшли Сайф ал-Ислом Каддафий ўтган йилнинг ноябрида Ливия исёнчилари томонидан Нигер чегарасида қўлга олинган эди.