Каддафийнинг ўғли қамоқда калтакланди

Ливиянинг собиқ мустабиди Муаммар Каддафийнинг ўғли Сайф ал-Ислом Каддафий қамоқда қаттиқ калтакланган.

Бу ҳақда Каддафийга халқаро суд томонидан тайинланган адвокат баёнот тарқатди.

Халқаро суд Сайф ал-Ислом Каддафийни Ливияда 2011 йилда содир бўлган тўқнашувлар пайтида инсониятга қарши жиноятлар қилганликда айбламоқда. Бироқ Ливия ҳукумати Каддафийнинг ўғлини Халқаро судга топширмаслигини, уни ўз ватанида суд қилинишини билдирмоқда.