Туркия Эронни "носамимийлик"да айблади

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод ва Туркия Бош вазири Эрдўғон.

Туркия ядровий муаммо юзасидан Истамбулда музокаралар олиб боришини истамаётган Эрон раҳбариятини “носамимийлик”да айблади.

Туркия Бош вазири Ражаб Тоййип Эрдўғон Эрон ўз ядровий дастури юзасидан музокараларни Боғдод ёки Дамашқда ўтказишни таклиф қилиш орқали, вақтни чўзишга ҳаракат қилаётганини айтди. Туркия Бош вазирига кўра, Эрон расмийлари ғарб вакиллари бу шаҳарларга бормаслигини аввалдан билган ҳолда мана шундай таклифни киритмоқда.

Эрон томони эса Туркияда музокаралар ўтказишдан манфаатдор эмаслигини билдирмоқда.