Россия коммунистлари намойишга чиқмоқчи

КПРФ раҳбари Геннадий Зюганов ҳам Россияда март ойида ўтказилган президентлик сайловларига номзодини қўйганди.

Россия Коммунистик партияси (КПРФ) 7 апрел куни бутун мамлакат бўйлаб норозилик тадбирларини ўтказишни режаламоқда.

Бу ҳақда маълум қилган партия масъули Владимир Кашинга кўра, норозилик намойишлари мамлакатда яқинда ўтказилган парламент ва президентлик сайловлари натижаларига ҳамда Россиянинг тараққиёт истиқболига бағишланади.

Коммунистлар намойишда Ульяновск шаҳри яқинида Афғонистондаги халқаро кучлар таъминоти учун мўлжалланмиш юклар вақтинча тушиб ўтадиган НАТО қўналғаси барпо қилинишига нисбатан ҳам норозилик билдирилишини айтмоқдалар.