Озарбайжонда минглаб одам намойишга чиқди

Озарбайжон пойтахти Бокуда мухолифат кўп минг кишилик намойиши ўтказди.

Ўтган йил уюштирилган намойиш ҳукумат томонидан куч билан тарқатиб юборилганидан бери бу Озарбайжон мухолифати уюштираётган биринчи рухсат этилган намойишдир.

Озарбайжон халқ фронти партияси етакчиси Али Каримли минглаб намойишчи олдида қилган чиқишида мамлакатда кўпроқ эркинлик берилишига чақирди.

Тадбир ташкилотчилари намойишчилари сонини чеклаш мақсадида ҳукумат таранспорт қатновини тўхтатиб қўйганини айтди.

Маҳаллий фуқароларга кўра, намойиш пайтида шаҳар атрофига кўплаб полиция ходимлари жойлаштирилган.