Қозоғистонда террорчиликда айбланган беш киши судланди

Таразда 2011 йил ноябрида содир этилган террорчилик ҳужумида саккиз киши нобуд бўлган.

Қозоғистоннинг Тараз шаҳрида ўтган йилнинг ноябр ойида содир этилган террорчилик хуружларини уюштирганликда айбланган беш киши судланди.

Жиноий ишлар бўйича Жамбил вилоят суди террор гуруҳининг раҳбари деб қаралган Бахитжан Жаппаровга умрбод қамоқ жазоси, гуруҳнинг қолган аъзоларига эса 25, 21, 18 ва 5 йилдан қамоқ жазоси белгилаш ҳақида ҳукм чиқарди.

Ўтган йилнинг 12 ноябр куни Тараз шаҳрида ўзини жиҳодчилар издоши деб атаган шахс томонидан содир этилган террорчилик ҳужуми оқибатида саккиз киши, шу жумладан, беш полициячи ҳалок бўлган.