Владимир Путин Давлат Думаси олдида ҳисоб берди

Россия президентлигига қайта сайланган Владимир Путин бугун Давлат Думаси депутатлари олдида ҳукумат раҳбарлигидаги фаолияти бўйича ҳисобот берди.

У ўз ҳукуматининг асосий ютуғи сифатида мамлакат иқтисодининг барқарорлашгани ва аҳоли сонининг ўсишини, ҳануз ечимсиз қолаётган йирик муаммо сифатида эса аҳоли қатламлари даромадидаги фарқланишни тилга олди.

Шунингдек, у мамлакатда парламент ва президентлик сайловларидан бери кузатилаётган тарангликни кўтариш учун сиёсий кучларни ҳамкорликка чақирди.

Унга кўра, ҳозир мамлакатни ривожлантиришнинг энг тезкор йўли сиёсий гуруҳларнинг иттифоқидир.

Путин аввал 2000-2008 йиллар оралиғида Россияга президент бўлган. Унинг эндиги 6 йиллик муддат учун инагурация маросими 7 май кунига белгиланган.

Россияда ўтган йили декабрда бўлган парламент сайлови ва бу йил мартда бўлган президентлик сайловидан норози мухолифат гуруҳларининг норозилик ҳаракатлари ҳануз давом этмоқда.