Британия Бош вазири Дэвид Камерон Мянмарга борди

Британия Бош вазири Дэвид Камерон.

Бир кунлик сафари чоғида Камероннинг Мянмар Президенти Тиен Шиен ва мухолифат лидери Аун Сан Су Чжи билан музокара олиб бориши режаланган.

Бу бир неча ўн йил давомида яккалаб қўйилган Мянмарга Ғарб давлати раҳбарининг биринчи ташрифидир.

Халқаро ҳамжамият қарийиб эллик йилдан бери ҳарбий хунта бошқариб келинган Мянмарга нисбатан санкциялар жорий қилган.

2010 йилда ҳарбийлар қўллаб-қувватлаган фуқаролардан иборат янги ҳукумат ҳокимиятни эгаллаб, ислоҳотлар амалга ошира бошлаганидан сўнг санкциялар бироз юмшатилган.

Сафари олдидан Камерон агар ислоҳотлар давом этса, Британия собиқ мустамлакаси бўлган Мянмарга нисбатан санкциялар янада юмшатилишини хоҳлашини айтган.