Покистонда қамоқхонага уюштирилган ҳужум оқибатида 300 маҳбус қочди

Реактив гранаталар ва автоматлар билан қуролланган жангарилар Покистоннинг шимолий-ғарбида жолашган Банну шаҳридаги қамоқхонага ҳужум қилишди.

Бугун тонгда уюштирилган ҳужум оқибатида қарийб 300 маҳбус қамоқдан қочишга муваффақ бўлди.

Покистон куч ишлатар тизими вакиллари қочиб кетган маҳбуслар орасида жангарилар ҳам бўлганини айтишмоқда.

Айни дамда воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.