Толибон Афғонистоннинг турли жойларида ҳужумлар уюштирди

Толибон жангарилари 15 апрел куни Афғонистон пойтахтида ва яна бир қатор вилоятларида портлаш ва отишмалар уюштиришди.

Портлашлар Кобулнинг хавфсизлик чоралари кучайтирилган қисмида, яъни президент саройи, АҚШ, Германия, Британия элчихоналари, АҚШ харбий базаси, шунингдек, БМТ ва НАТО идоралари жойлашган худудга яқин жойда амалга оширилган.

Бу толибларнинг сўнгги олти ой ичидаги энг йирик ҳужумларидан бири, деб айтилмоқда.

Отишмалар якшанба куни кечаси ҳам давом этгани ҳақида хабарлар бор.

Афғонистон Миллий хавфсизлик директорати Гардез ва Жалолобод шаҳарларида жангарилар уюштирган хужум бартараф қилингани, аммо Доруломон, Ширпур, Пули-Алам ва Кобулда тартибсиз отишмалар давом этаётганини билдирди.

Дастлабки маълумотга кўра, ҳужумлар оқибатида 2 афғон харбийси ва 17 жангари ўлган.