Озарбайжонда таниқли журналист калтакланди

Идрок Аббосов.

Озарбайжоннинг давлатга қарашли СОКАР ширкати хавфсизлик хизмати ходимлари таниқли журналист Идрок Аббосовни қаттиқ калтаклагани оқибатида жабрланувчи касалхонага ëтқизилди.

Гувоҳларга кўра¸ Зеркало газетаси мухбири Аббосов нефт ширкати хизматчилари Боку чеккасидаги аҳоли яшайдиган уйларни бузаëтганини видеотасвирга олаëтган пайтда қўриқчилар томонидан калтакланган.

Бакудаги Озодлик мухбирига кўра¸ Аббосовнинг аҳволи жиддийлигича қолмоқда.

Озарбайжондаги Мухбирлар эркинлиги ва хавфсизлиги институти асосчиси бўлган Аббосов ўтган ой Цензура индекси деб номланган гуруҳ томонидан халқаро мукофотга лойиқ деб топилган эди.