Москвада 85 нолегал муҳожир ушланди

Бугун кечаси Москва ғарбида 85 нафар ноқонуний муҳожир қўлга олинди.

"Интерфакс" агентлигининг Москва шаҳар Ички ишлар бошқармаси маълумотига таяниб, тарқатган хабарига кўра, ушланганларнинг барчаси Марказий Осиё давлатлари фуқароларидир.

Муҳожирлар полиция билан миграция хизмати вакиллари ҳамкорлигидаги махсус тадбир натижасида қўлга олинган.

Ушланган муҳожирлар Россиядан депортация қилиниши мумкин.

3 апрел куни Москванинг Качалово бозорида 17 нафар меҳнат муҳожири куйиб ўлганидан кейин пойтахтнинг турли туманларида Миграция хизмати рейдлари авж олди.

Полиция бўлимига олиб келинган мигрантларнинг ФМС ва полиция томонидан калтакланаётгани ва таҳқирланаётгани айтилмоқда.