Халқаро трибунал Қаддафийнинг ўғли қилган жиноятлар борасида исботларга эга

Сайф ал-Ислом Қаддафий

Халқаро Жиноят суди Ливиянинг ўлдирилган мустабиди Муаммар Қаддафийнинг ўғли Сайф ал-Ислом жангариларни ёллагани ва қатл қилинишларда шахсан иштирок этгани тўғрисида далил-исботларга эга.

Ҳаага трибунали раҳбари Луис Морено Окампо мана шундай баёнот берди.

Ўтган йилнинг ноябрида Ливия жанубида қўлга олинган Сайф ал-Ислом Қаддафий ҳозир Зинтон шаҳрида ҳибсда сақланмоқда. Ливия янги ҳукумати уни халқаро трибуналга топширишдан бош тортмоқда ва Қаддафий ўз ватанида суд қилинишини билдирмоқда.