Толиблар раҳнамоси видеомуржаат эълон қилди

Аднан Рашид.

Покистонлик толиблар раҳнамоси Аднан Рашид қамоқдан қочганидан сўнг ўзининг биринчи видеомурожаатини эълон қилди.

Озодлик радиосига жўнатилган видеомурожаатда Аднан Рашид саккиз йиллик қамоқ унинг иродасини бука олмаганини билдирган.

Аднан Рашид ва яна тўрт юзга яқин маҳбус 15 апрел куни толиблар томонидан Покистондаги Банну шаҳридаги қамоқхонага қилинган ҳужум оқибатида озод этилган эди.

Покистон ҳарбий ҳаво кучлари зобити Аднан Рашид мамлакат собиқ президенти Парвез Мушаррафга қилинган суиқасдда иштирок этгани учун 2005 йилда ўлим жазосига ҳукм қилинган.