Бахрайнда норозилар полиция билан тўқнашди

Бахрайн пойтахти Манамада якшанба куни бошланадиган “Формула 1” автопойгасинининг тўхтатилиши талаби билан намойишга чиққан бир неча минг киши полиция билан тўқнашди. Ҳозирча қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот берилгани йўқ.

Полиция ўтган йилда ўтказилган норозилик намойиши бостирилган майдонга норозиларни киритмаслик учун йўлни тўсган. Бундан ғазабланган оламон полициячиларга ёнилғи қуйилган шиша идишларни отиб, қаршилик кўрсатган..

Бахрайин шаҳзодаси Салмон автопойга “Экстремистлар талаби билан тўхтатилмаслигини” билдирди.

Бахрайнда асосан шиалар норозилик намойиш ўтказмоқда. Улар мамлакатни бошқараётган сунийлар династиясидан инсон ҳуқуқларига амал қилинишини талаб этишмоқда.