БМТда Сурияга кузатувчилар жўнатиш масаласи овозга қўйилади

БМТ Хавфсизлик кенгашида Сурияга 300 нафар халқаро кузатувчи жойлаштириш масаласи овозга қўйилади.

БМТ ва Араб Лигаси махсус вакили Кофи Аннаннинг тинчлик режасига мувофиқ Сурияда ўт очишни тўхтатиш келишувга ҳукумат ва мухолифат кучлари қандай риоя қилаётганини кузатиш учун халқаро кузатувчилар жойлаштириш назарда тутилган.

БМТ Сурияга етти кишидан иборат кузатувчилар гуруҳини аллақачон жўнатган.

Айнии пайтда, 20 апрел куни жума намозидан сўнг Сурия бўйлаб ҳукуматга қарши оммавий намойишлар ўтказилди.

Норозилик акциялари Дараа, Дамашқ, Ҳомс, Ҳама, Идлиб, Алеппо, Диер Эззор ва Лакатия шаҳарларида бўлган.

Сурия давлат телевидениеси йўл четига ўрнатилган бомбалар портлаши ва бошқа ҳужумлар оқибатида хавфсизлик кучларининг 18 ходими ҳалок бўлганини билдирди.