Ҳафта суратлари -- 14-20 Апрел

Шимолий Корея аскарлари 15 апрел куни КХДР асосчиси Ким Ир Сен таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан ўтказилган ҳарбий парадда иштирок этмоқда. (Ройтерс)

Шимолий кореялик рақсчилар Пхеняндаги гала шоуда рақсга тушишмоқда. (Ройтерс/Бобби Йип)

Топол қитъалараро баллистик ракета колоннаси Москва ташқарисидаги Алабинода Ғалаба байрами парадига тайëргарлик кўрмоқда. (Ассошиэйтед пресс/Кирилл Курявцев)

Сурат бўйича 2012 йилги Пулитцер мукофотига номзод 11 яшар Тарана Акбари Кобулдаги ўз уйида интервю берганидан сўнг расмга тушмоқда. (Ассошиэйтед пресс/Шоҳ Марай)

Ҳиндистоннинг Панжоб штатидаги Жҳанпур қишлоғида ғалла ҳосилини йиғиштираëтган деҳқон сув ичмоқда. (Ройтерс/Ажай Верма)

Крëфил сузувчилар клуби аъзоси Сибирнинг Красноярск шаҳрида Енисей дарëсида эриб оқиб келаëтган муз парчаси устида ëтибди. (Ройтерс/Иля Наймушин)

Толибон жангарилари 15 апрел куни ҳужум уюштирган Кобулдаги бино ичида сандал ëнида граната билан. (Ассошиэйтед пресс/Жоҳанна Эйсел)

Ироқлик йўл патрул хизмати ходими Бағдоднинг Каррада мавзеида қум бўрони пайтида автомобиллар ҳаракатини йўлга солмоқда. (Ройтерс/Тоҳир ал-Судани)

"Discovery" фазо кемасини ўз устига қўндирган НАСАнинг 747 кема ташувчиси Вашингтондаги Вашингтон ëдгорлиги устидан учиб ўтмоқда. (Ассошиэйтед пресс/Младен Антонов)

Ëш йигит 15 апрел куни Ню Йоркда Эрон Ислом Революциясигача қўлланилган байроқ остида. (Ройтерс/Кейтҳ Бедфорд) 

Хўроз эгаси Кобулда хўроз жангидаги танаффусда ўз хўрозига сув пуфламоқда. (Ассошиэйтед пресс/Жоҳанна Эйсел)

Учта афғонистонлик бола Кобулда крикет ўйнамоқда.(Ассошиэйтед пресс/Жоҳанна Эйсел) 

Жума намозлари Санаада митинглар бўлаëтган вақтда ўқилаëтган пайтда ëш қиз ëш болага эгилмоқда. (Ройтерс/Муҳаммад ал-Саяги)