Сурия: БМТнинг икки вакили Ҳомсга жойлашди

БМТнинг халқаро кузатувчилар гуруҳи, Дамашқ, 2012 йил 18 апрел.

Сурия ҳукумати ва мухолифат кучлари 12 апрел куни кучга кирган ўт очишни тўхтатиш келишувига қандай риоя қилаётганини назорат қиладиган БМТнинг икки кузатувчиси Ҳомс шаҳрига жойлашди.

Бир кун олдин дунё ташкилоти вакиллари Ҳомсдаги вазият билан яқиндан танишган эди.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг 21 апрел кунги йиғилишида Сурияга 300 нафар қуролсиз кузатувчи жойлаштириш ҳақидаги резолюция қабул қилинди.

Сурия бўйича БМТ ва Араб Лигасининг махсус вакили Кофи Аннан Хавфсизлик кенгаши қарорини олқишлади.

Айни пайтда, якшанба куни пойтахт Дамашқ атрофида отишмалар рўй бергани хабар қилинди.