Ҳиндистон чойни “миллий ичимлик” деб эълон қилмоқчи

Ҳиндистон чойни мамлакат миллий ичимлиги деб расман эълон қилишни режаламоқда.

Ҳиндистон ҳукуматининг Режалаштириш комиссияси раиси Монтек Сингҳ Аҳлували Ассам минтақасида илк бор чой етиштирила бошланганига 212 йил тўлиши муносабати билан 2013 йил 17 апрелда чойга “Ҳиндистон миллий ичимлиги” мақоми берилишини айтди.

Ҳиндистон чой етиштириш ва истеъмол қилиш бўйича дунёда Хитойдан кейин иккинчи ўринда туради.

Ҳиндистондаги хонадонларнинг 83 фоизи чой ичади.

Кундалик турмушда асосан чой истеъмол қиладиган ўзбекистонликлар ҳам қадимдан Ҳинд чойини қадрлаб келишган.