Дунё мамлакатларида “Ер куни” нишонланди

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун “Ер куни” муносабати билан эълон қилган баёнотда келаси 20 йил давомида дунёга кўпроқ озиқ-овқат, энергия, сув ва иш ўринлари керак бўлиши билдирилган.

Бан Ки Мун Барқарор ривожланиш бўйича июн ойида Бразилиянинг Рио де Жанейро шаҳрида ўтказилажак анжуман экололгик ва барқарорлик билан боғлиқ муаммолар муҳим эканини дунё тан олиниши учун қулай имконият экани таъкидлаган.

“Ер куни” дунё давлатларда турлича нишонланди.

Баъзи давлатларда минглаб дарахт кўчатлари экилди, электр бир неча соатга ўчирилди, тозалаш ва бошқа шу каби ишлар амалга оширилди.