Баҳрайнда британиялик журналистлар ушланди

Баҳрайнда кўпчиликни ташкил қилувчи шиалар ҳукмрон сунний сулоладан сиёсий ислоҳотлар ўтказишни тўхтатишни талаб қилиб келади.

Якшанба куни Баҳрайнда британиялик 4 журналист ҳибсга олинди.

Channel 4 News телеканали маълумотига кўра, мухбир Жонатан Мартин ва унинг суратга олиш гуруҳи маҳаллий шиалар томонидан ўтказилаётган норозилик намойиши ҳақида репортаж тайёрлаётган пайтда полиция томонидан ушланган.

Журналистлар айнан нимада айбланаётгани ҳозирча маълум эмас, бироқ ўз ҳамкасблари билан боғланган Миллер маҳаллий хавфсизлик кучлари ўзларини “ўта тажовузкорона” тутаётганини айтиб улгурган.

Кеча бу мамлакатда “Формула-1” автопойгаси бўйича “Баҳрайн гран-приси” мусобақаси бўлиб ўтди. Баҳрайнда норозилик намойишлари давом этаётганига қарамасдан, мусобақа чоғида ҳеч бир нохуш ҳодиса кузатилмади.

Баҳрайнда аҳолининг кўпчилигини ташкил қилувчи шиалар ҳукмрон сунний сулоладан сиёсий ислоҳотлар ўтказиш ва мухолифатчиларни таъқиб қилишни тўхтатишни талаб қилмоқдалар.