Суриялик фаоллар: Қарийб 60 одам ҳукумат кучлари томонидан ўлдирилди

БМТ кузатувчилари Ҳомс шаҳрига борган пайт, 2012 йил 22 апрел.

Суриялик фаоллар ўт очишни тўхтатиш келишуви 12 апрелда кучга қирганига қарамай, ҳукумат кучлари ҳужуми оқибатида қарийб 60 одам нобуд бўлганини билдирди.

Фаолларга кўра, ҳалок бўлганларнинг аксари тинч аҳоли вакиллари ва улар ҳукумат ҳарбийлари душанба куни Ҳама шаҳрини ўққа тутган пайтда ўлган.

Сурия ҳукумати мустақил жарналистлар фаолиятини чеклаб қўйгани боис бу маълумотлар мустақил манъбалар томонидан тасдиқланганича йўқ.

Ўт очишни тўхтатиш келишувига ҳукумат ва мухолифат кучлари қандай риоя қилаётганини назорат қилиш учун БМТ Сурияга кузатувчилар гуруҳини жўнатган.

БМТ маълумотида кўра, 2011 йил март ойида президент Башар Ал-Ассад режимига қарши оммавий норозиликлар бошланганидан бери Сурияда тўққиз мингдан ортиқ одам ўлдирилган.