Яман армияси Ал-Қоида назоратидаги шаҳар марказига кирди

Яман ҳукумати армияси сешанба куни ўтган йилдан бошлаб Ал-Қоида назорати остида қолаётган Зинжибар шаҳри марказига кирди.

Хабар қилинишича, ҳукумат армияси ва Ал-Қоидага алоқадор кучлар ўртасидаги отишмалар олти соат давом этган.

Ямандаги сиёсий нотинчликдан фойдаланган Ал-Қоида гуруҳи ва унинг маҳаллий тарафдорлари мамлакат жануби ва шарқидаги вилоятларда ўз назоратини кучайтириб келаётган эди.

Ағдарилган собиқ президент Али Абдулла Солиҳ ўрнига келган Яманнинг янги президенти Абд Рабу Мансур ал-Ҳодий Ал-Қоидага қарши уруш унинг биринчи навбатдаги режаси бўлишини таъкидлаган.