Покистон Бош вазири айбдор деб топилди

Покистон Олий суди Бош вазир Юсуф Ризо Ғилонийни судга беҳурматлик қилганликда айбдор деб топди, бироқ унга нисбатан қамоқ жазоси белгиламади.

Ғилоний президент Осиф Али Зардорийга нисбатан коррупция билан боғлиқ жиноий ишни қайта қўзғаш бўйича Олий суд қарорини бажармагани учун маҳкамага тортилган эди.

Покистон Олий суди 2008 йилда Швейцарияда очилган коррупцияга оид ишни қайта тиклаш бўйича қарор чиқариб, амалдаги президент Осиф Али Зардорийни 1990 йиллар оралиғидаги фаолияти билан боғлиқ коррупцион жиноятларда гумон қилган ва бу юзадан тергов ўтказишга ҳукм қилган эди.

Ғилоний айбловларни сиёсий, дея баҳолаб, Осиф Али Зардорий президент сифатида дахлсизликка эга бўлгани учун суд қарорини бажармаганини бир неча бор таъкидлади.