Арманистон-Озарбайжон чегарасида ҳарбийлар ҳалок бўлди

Серж Саркисян.

Арманистон президенти Серж Саркисян Озарбайжон билан чегарада уч арман ҳарбийсининг ҳалок бўлиши муносабати билан “барча чораларни кўришини” маълум қилди.

Саркисян Озарбайжонни арман ҳарбийларининг автомашинасини ўққа тутганликда айблади. Мазкур воқеа жума куни тан олинмаган Тоғли-Қорабоғ республикаси чегараси яқинида содир бўлган.

Озарбайжон эса жума куни Тоғли –Қорабоғ томонидан узилган ўқ оқибатида ўз зобити ҳалок бўлганини билдирмоқда.