Сурияда портлашлардан 20дан ортиқ одам нобуд бўлди

Сурия ғарбидаги Идлиб шаҳрида бугун рўй берган портлашлардан камида 20 одам нобуд бўлди.

Британиядаги сурия кузатувчилар кенгашидан олинган хабарга кўра, портлашлар ҳукумат бинолари қаршисида ҳудкуш кимсалар тарафидан содир этилган.

Ҳалок бўлганларнинг аксари ҳукумат хавфсизлик кучлари ходимлари экани айтилмоқда.