Чегарада ўққа тутилган қирғиз фуқароси ўлмаган

Қирғизистон Хавфсизлик қўмитасининг чегара қўшинлари матбуот ҳизмати 27 апрел куни қирғиз-ўзбек чегарасида Ўзбекистон чегарачилари тарафидан ўққа тутилгани айтилган қирғизистонлик Фотима Абдуқаҳҳорова ўлгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Чегара ҳизмати расмийларига кўра, қирғиз фуқароси Ўзбекистоннинг Андижон вилояти Маркаҳамат туманидан Қирғизистоннинг Ўш вилояти Ааравон туманига чегарани ноқонуний кесиб ўтаётган маҳал ўзбек чегарачилари огоҳлантирувларига қулоқ солмаган.

Шундан сўнг, чегарачилар тарафидан ўққа тутилган ва яраланган. Аввалроқ Абдуқаҳҳорова ўзбек чегарачилари ўқидан ҳаётдан кўз юмгани ҳақда хабарлар пайдо бўлган эди.

Ўтган хафта ўзбек чегарачилари Қирғизистон билан ўзаро чегарада бир ўзбек фуқаросини дўппослаб, ўлдиргани хабар қилинганди.


Ўзбекистоннинг Сўх анклавидаги Ленбург қишлоғи аҳолиси 32 ёшли Наримон исмли қишлоқдошларининг Ўзбек чегарачилари томонидан қаттиқ калтакланиши натижасида ҳаётдан кўз юмганлигини айтишмоқда. Ҳодиса шу пайшанба куни юз берган.