Freedom House: Экин матбуот вазияти оғирлашди

Freedom House халқаро ташкилотининг сўнгги ҳисоботида ўтган бир йил давомида дунёдаги ҳар олти кишидан бирининггина эркин матбуотдан баҳраманд бўлганлиги айтилган.

Бу кейинги 15 йил ичида энг ёмон кўрсаткичдир.

Бош қароргоҳи АҚШда жойлашган ташкилотнинг “Матбуот эркинлиги” бўйича 2012 йилги ҳисоботида 197 мамлакатдаги матбуот аҳволи ўрганилган.

"2012 йилда Араб дунёсида “ижобий силжишлар” кузатилди, бироқ Эрон ва Сурия каби мамлакатлардаги аянчли вазият янада ёмонлашди", дейилади ҳисоботда.

“Матбуот эркинлиги” бўйича бу йилги ҳисоботда ҳам Ўзбекистон 197 мамлакат орасида яна 195 ўринни эгаллади.