Дунëдаги энг қадимий қон излари тадқиқ қилинди

Германия ва Италия олимлари дунëдаги энг қадимий инсон қони изларини топишга муваффақ бўлдилар.

Италиянинг Болзано шаҳридаги Мўмиëлар ва муз даври одамларини ўрганиш институти ходимлари шундай баëнот бердилар.

Уларга кўра¸ 1991 йилда Алп тоғларидаги музлик остидан топилган 5300 йиллик ибтидоий одам жасадини ўрганиш жараëнида улар шундай топилмага дуч келганлар.

Камон ўқидан нобуд бўлган тахминан 45 ëшлар атрофида бўлган бу жасаддан ўқ ажратиб олинганда¸ олимлар ўқда қизил қон таначалари изи борлигини аниқлаганлар.

Британиядаги нуфузли илмий журналда чоп этилган бу янгилик¸ суд-тиббий экспертиза илмини ривожлантиришда янги даврни бошлаб бериши мумкин.