ҲРУ Дамашқ ҳукуматини уруш жиноятларида айблади

Ҳюман Райтс Уотч Дамашқ ҳукуматини ўтган ойда БМТ ҳомийлигидаги сулҳга эришилишидан аввал уруш жиноятларини амалга оширганликда айблади. ҲРУга кўра, март ва апрел ойларида халқаро ҳамжамият вакили Кофи Аннан билан музокаралар олиб борилаётган бир пайтда, ҳукумат кучлари Идлиб вилоятида 95 тинч фуқарони ўлдирган, уларнинг кўпчилиги қатл қилингани айтилмоқда, ҳамда юзлаб уйлар ер билан яксон қилган.

Айни пайтда кеча, Сурия шимолидаги Алеппо вилоятида исёнчилар ҳукумат қўшинларидан 15 кишини ўлдирилгани хабар қилинди.

Россия “террорчилар вазиятни изидан чиқариш ва Аннан режасини бузишга” уринмоқда, дея баёнот тарқатди.