Халқаро Амнистия Тожикистон ҳукуматини қийноқларни тўхтатишга чақирди

Қароргоҳи Лондонда жойлашган Халқаро Амнистия инсон ҳуқуқлари ташкилоти Тожикистон ҳукуматини қийноқларни тўхтатишга чақирди.

Ташкилот чиқарган баёнотда Тожикистон раҳбарларини ҳибсхонада маҳбусларга қийноқлар қўлланилгани ҳақидаги барча иддаолар юзасидан пухта, бетараф ва мустақил текширувлар ўтказишга даъват қилинган.

Халқаро Амнистиянинг Тожикистон бўйича тадқиқотчиси Рачел Баглернинг Озодликка айтишича, Тожикистон ҳукумати халқаро ҳамжамиятга гумондор шахсларга нисбатан қийноқлар қўлланилишини тўхтатишни ваъда берган.

Шунга қарамай, Баглерга кўра, айби исботланмаган шахсларнинг милиция ходимлари томонидан калтакланиши ва қийноққа солиши ҳақида Халқаро Амнистияга кўпроқ хабарлар келмоқда.

Халқаро Амнистия Тожикистондаги бундай вазиятдан хавотир бирдирган.