Покистонда жанггарилар маркази нишонга олинди

АҚШ пилотсиз учқичи.

Покистон шимолий-ғарбида АҚШ пилотсиз учқичи томонидан берилгани тахмин этилаётган ҳаво зарбаси оқибатида камида 8 киши ҳалок бўлди.

Покистон махсус хизматларидаги манбалар маълумотларига кўра, ҳалок бўлганларнинг ҳаммаси жанггарилардир.

Ҳаво зарбаси Шимолий Вазиристон марказидаги Мироншоҳ шаҳри ғарбида жойлашган машқ маркази биносига берилган.

Расмий Исломобод АҚШ томонидан жанггарилар объектларини ҳаводан нишонга олинишига норозилик билдириб келмоқда. Бу икки томонлама алоқалардаги баҳсли масалалардан бири бўлиб ҳисобланади. Қўшма Штатлар бундай ҳаво зарбалари Афғонистондаги жанггариларга қарши курашда муваффақият қозониш учун зарур эканини таъкидлаб келмоқда.