Бан Ки Мун Маҳачқалъадаги терактни қоралади

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун пайшанба куни 13 кишининг ҳаётига зомин бўлган Маҳачқалъадаги террорчилик хуружларини қоралади ҳамда ҳалок бўлганларнинг яқинлари таъзия изҳор қилди.

Доғистон пойтахтидаги террорчилик хуружларини Қўшма Штатлар ҳам қоралаб чиқди.

Маҳачқалъадан чиқаверишдаги полиция маскани яқинида 3 май куни содир этилган икки портлаш оқибатида 100 зиёд киши ҳам жароҳатланганди.

Мазкур иш юзасидан жиноий иш қўзғатган полиция портлашнинг муҳтамал ташкилотчилари ва ижрочилари ҳақида маълумотга эга эканини билдирмоқда.