Покистон: АҚШ учқичи ҳужумида саккиз киши ўлди

АҚШнинг одамсиз бошқариладиган учқичи Покистоннинг Афғонистон чегарасига яқин ҳудудини бомбардимон қилгани оқибатида жанггари эканликда гумон қилинган саккиз киши ўлди.

Покистон разведка хизмати Шимолий Вазиристон вилоятининг Дра Ништар минтақасидаги уйга шанба куни эрталаб саккизта ракета тушиб портлаганини
маълум қилди.

Бу АҚШ ҳарбийлари шу ҳафтада Покистон ҳудудида амалга оширган иккинчи ҳаво ҳужумидир.