Қоҳирада вазият ўнгланмоқда

Қоҳиранинг Аббосия мавзесида ўтказилган намойишда жароҳат олган мисрлик, 2012 йил 2 май.

5 майга ўтар кечаси Миср полицияси билан намойишчилар ўртасида тўқнашувлар рўй берганидан кейин мамлакатни бошқараётган ҳарбийлар пойтахт Қоҳирадаги Мудофаа вазирлиги ва унинг атрофида коммендантлик соати жорий қилди.

Намойишчилар мамлакат ҳарбийлар томонидан бошқарилишига дарҳол чек қўйилишини талаб қилмоқда.

Ахборот агентликлари хабарига кўра 5 май куни Қоҳирада тинч вазият ҳукм сурмоқда.

Миср полицияси зўравонликлар пайтида 170дан ортиқ одам ҳибсга олинганини билдирди.

Уч ҳафтадан кейин Мисрда президент сайлови ўтказилиши режаланган.

4 май куни Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси сўнгги уч кун давомида Мисрдаги воқеаларни ёритаётган камида 18 журналист ҳужумга учрагани, жароҳатлангани ёки ҳибсга олинганини маълум қилди.