Афғонистонда халқаро кучларнинг бир аскари ҳалок бўлди

Афғонистондаги халқаро кучлар аскарлари.

Афғонистон жанубида афғон армияси формасидаги шахс НАТО аскарларини ўққа тутгани оқибатида халқаро кучларнинг бир аскари нобуд бўлди.

Халқаро коалиция ҳарбийлари жавоб ўти очгани натижасида ҳужумчи воқеа жойида ўлди.

НАТО етакчилигидаги халқаро кучлар эълон қилган баёнотда воқеа юзасидан текширув олиб борилаётгани маълум қилинган.

НАТО бу ҳақда бошқа маълумот тарқатмади.

Отиб ўлдирилган аскар қайси давлат фуқароси экани ҳам ошкор қилинмади.