Қирғизистонда катта миқдордаги нефрит партияси мусодара этилди

Қирғизистон шимолида Хитойга ноқонуний тарзда олиб кетилаётган катта миқдордаги нефрит тоши қўлга туширилди.

Бу ҳақда мамлакатнинг Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси маълумот тарқатди.

Расмийларга кўра, Россиядан контрабанда йўли билан Қирғизистонга олиб келинган 16 тонналик қимматбаҳо нефрит минерали Хитойга жўнатилиши керак бўлган.

Мутахассислар мазкур нефрит партиясини 9 миллион АҚШ долларига баҳолашмоқда.

Хитойда нефрит минерали “ҳаёт тоши” деб номланади ва юқори баҳоланади.