Россияда Ғалаба куни нишонланмоқда

Бугун Россияда Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 67 йиллиги катта тантана билан байрам қилинмоқда.

Москванинг Қизил майдонида бўлиб ўтган ҳарбий парадни мамлакат Мудофаа вазири Анатолий Сердюков ва генерал-полковник Валерий Герасимов бошқарди.

Парадни президент Владимир Путин ва Бош вазир Дмитрий Медведев, шунингдек мингдан ошиқ уруш фахрийлари кузатди.

Парадда 14 минг ҳарбий¸ Топол-М¸ Искандар-М каби баллистик ракеталар¸ С-400 нусхасдидаги ракета мудофааси тизимлари¸ шунингдек 100 дан ошиқ зирҳли машина ва танк иштирок этди.

Байрам маърузасида Путин фашизм сабоқларини унутмаслик¸ шунингдек ҳар бир миллат суверенлиги ва мустақиллигини ҳурматлашга чақирди.